Рабочая группа
рабочая программа на тему

Байматова Дилбар Солиевна

Утверждение ДТС

Скачать:

ВложениеРазмер
Файл ishchi_guruh.docx83.85 КБ

Предварительный просмотр:

gerb uzb

        

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

 

ҚЎШМА БУЙРУҚ

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари  талаблари асосида ўқув дастурларини такомиллаштиришни ташкил этиш тўғрисида

Мамлакатимиз узлуксиз таълим тизимида чет тилларини ўргатиш тажрибасидан келиб чиқиб, умумий ўрта таълимнинг компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари, ўқув-методик мажмуаларининг янги авлодини ишлаб чиқиш, умумтаълим фанларини ўқитишнинг узлуксизлиги ва изчиллигини янада такомиллаштиришнинг замонавий методологиясини яратиш ва амалиётга жорий этиш, ўқувчиларнинг онгли равишда касб-ҳунар танлаш мотивацияларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори билан умумтаълим фанлари бўйича компетенциявий ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартлари тасдиқланди.

Давлат таълим стандартларига мувофиқ умумтаълим фанлари бўйича компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш мақсадида буюрамиз:

1. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанларидан ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган давлат таълим стандартлари асосида ўқув дастурлари ва ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи (бундан буён матнда ишчи гуруҳ деб юритилади) 1-иловага,  Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари асосида ўқув дастурлари ва ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонларини мувофиқлаштирувчи гуруҳ (бундан буён матнда мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб юритиди) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи гуруҳ:

жорий йилнинг 20 майига қадар Давлат таълим стандартлари талаблари асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказиш ва  мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этиш;

жорий йилнинг 20 августига қадар ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари лойиҳасини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказиш ва мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этиш чораларини кўрсин.

3.Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси (А.Носиров), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (З.Худайбердиев)га:

жорий йилнинг 20 апрелидан ўқув дастурлари, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқувчи ва экспертизадан ўтказувчи ишчи гуруҳлар фаолияти учун амалий ўқув семинарлар ташкил этиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш;

жорий йилнинг 15 майига қадар такомиллаштирилган ўқув дастурларини ишчи гуруҳларни жалб қилган ҳолда экспертизадан ўтказиш;

жорий йилнинг 20 августига қадар ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари лойиҳасини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш чораларини кўриш;

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов ишлари учун белгиланган таянч таълим муассасаларида ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонларини амалиётга жорий этиш бўйича тажриба-синов ишларини ташкил этиш;

тасдиқланган ўқув дастурлари асосида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб дарсликларни такомиллаштириш, уларнинг янги авлодини чоп этиш ишларини ташкиллаштириш;

тажриба синовда иштирок этаётган ўқитувчиларга амалий-методик ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Ахборот-методик таъминлаш хизмати методистлари ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари профессор-ўқитувчиларини бириктириш;

жорий йилнинг 25 августига қадар компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонларини нашр этиш ва ҳар бир таълим муассасасига етказиш;

2017 йилнинг 25 августига қадар ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқарув идоралари билан биргаликда компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини амалиётга жорий этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

 4. Халқ таълими вазирлигининг Ахборот хизмати (Б.Шайвалиев), “Маърифат” ва “Учитель Узбекистана” газеталари таҳририяти (А.Раҳимов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Ахборот-методик таъминлаш хизмати (М.Холмуҳамедов)га таълим-тарбия сифатини оширишга қаратилган ўқитишнинг янги методологияси сифатида компетенциявий ёндашувга асосланган таълимни жорий этиш ишларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 11 августдаги 229/ҚБ, 29/ҚБ ва 36/ҚБ сонли қўшма буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қўшма буйруқ ижросининг назорати халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Данияров ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг ўринбосари З.Худайбердиевлар зиммаларига юклатилсин.

          Халқ таълими вазири

                               У.Иноятов

Тошкент ш.,

2017 йил __ апрель

_____-сон

         Ўрта махсус, касб-ҳунар      

          таълими маркази директори

                                  У.Салимов

Тошкент ш.,

2017 йил ___ апрель

_____-сон

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг

 2017 йил ____апрелдаги_________ -сонли қўшма буйруғига 2-илова

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари асосида ўқув дастурлари ва ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонларини мувофиқлаштирувчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

Б.Данияров

-

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари

2.

З.Худойберидиев

-

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори ўринбосари,  гуруҳ ҳамраҳбари

3.

А.Носиров

-

Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи в.б.

4.

Р.Рустамов

-

ЎМКҲТ Маркази, давлат таълим стандартларини такомиллаштириш ва таълим йўналишларини бирхиллаштириш бошқармаси бошлиғи

5.

И.Зокиров

-

Республика таълим маркази директори

6.

М.Холмуҳамедов

-

ЎМКҲТМ Ахборот-методик хизмати бошлиғи

7.

М.Пардаева

-

Республика таълим маркази директори ўринбосари

8.

Н.Рахмонқулова

-

А.Авлоний номидаги халқ таълими  ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти ректори

9.

Ш.Қурбонов

-

ЎМКҲТТКМО ва УҚТ институти директори

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг

 2017 йил ____апрелдаги_________ -сонли қўшма буйруғига 1-илова

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанларидан ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган давлат таълим стандартлари асосида ўқув дастурлари ва ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

РУС ТИЛИ (Миллий таълим муассасаларда)

Рахматуллаева Галина Мадраимовна

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўзбек ва рус тиллари кафедраси доценти, т.ф.н., ишчи гуруҳ раҳбари

Цой Валентина

Константиновна

Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ катта ўқитувчиси

Байматова Дилбар Солиевна

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 62-сонли умумтаълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси

Илмияминова Нигора Мадаминовна

ХТВ тасарруфидаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби олий тоифали рус тили ўқитувчиси

Токмуллина Зайтуна

Гайнутдиновна

Чилонзор радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежининг ўқитувчиси

Юсупова Нигора Икромжоновна

Олмазор тиббиёт коллежининг ўқитувчиси

Рустамова Дилобар

Рахимовна

Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицейнинг ўқитувчиси

Аллабергенова Сайёра Давлетяровна

Ахборот-методик таьминлаш хизмати етакчи методисти

ЭКСПЕРТЛАР

Сапарова Нуржамол Бегайдаровна

ЎзДЖТУ Рус тили ва адабиёти кафедарси катта ўқитувчиси, п.ф.н.

Назарова Шоира

Исроиловна

Тошкент шаҳар ХТХҚТМОИ катта ўқитувчиси

Мусурманова Юлия Юрьевна

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактаби олий тоифали рус тили фани ўқитувчиси, 5,6-синф «Русский язык» дарсликлари муаллифи


По теме: методические разработки, презентации и конспекты

План-график деятельности рабочей группы по введению и реализации ФГОС НОО

План полнотью готов для работы в условиях средней школы на уровне заместителя директора...

Приказ ОГАОУ ДПО БелИПКПСС о создании рабочей группы по вопросу "Возрождение академического хорового пения в Белгородской области"

Участник  рабочей группы  по вопросу "Возрождение академического хорового пения в Белгородской области"...

Приказ о рабочей группе по ФГОС

Приказ о создании рабочей группы по введению ФГОС...

План работы рабочей группы по введению ФГОС

Папака содержит планы работы Совета по введению ФГОС и рабочей группы по введению ФГОС, а также протоколы заседаний....

Приказ о составе рабочей группы по обеспечению деятельности пилотной площадки

Состав рабочей группы по обеспечению деятельности пилотной площадки...

Приказ о составе рабочей группы по обеспечению деятельности пилотной площадки (опережающее обучение)

Состав рабочей группы по обеспечению деятельности пилотной площадки (опережающее обучение)...

Выступление на заседании рабочей группы инновационного проекта.

Содержание выступления на заседании рабочей группы инновационного проекта....


 

Комментарии

Молодец. Правильно.